«Уродлигини қара буни?»: Оҳангаронда тарбиячи болани ҳақоратлаб, калтаклади (видео)

«Уродлигини қара буни?»: Оҳангаронда тарбиячи болани ҳақоратлаб, калтаклади (видео)

Тошкент вилоятида тарбиячи болани уриб, ҳақорат қилди. Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги 10-сонли мактабгача таълим ташкилотида тарбиячилардан бири болани уриб, ҳақорат қилгани акс этган видео тарқалди. Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълум қилишича, тарбиячи ушбу видеони ўзи танишига юборган. Кейинчалик улар ўртасида келишмовчилик юзага келиб, видео ижтимоий тармоқларга тарқалиб кетган.

Ҳолат юзасидан тарбиячи билан меҳнат шартномаси 6-апрель куни бекор қилинган. Воқеа бўйича ички ишлар органлари ва прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: