ЕЧЛ. «Реал Мадрид» мағлубиятга учради. «Бавария» сафарда «қироллик клубига» имконият қолдирмади. Аммо ҳали ҳаммаси тугади дегани эмас! (Голлар видеоси)
«Бавария» Чемпионлар лигаси чорак финалининг дастлабки учрашувида сафарда «Реал»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўйин Мадриддаги «Сантьяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтди.
Ўйинда ҳисобни меҳмонлар очишди — биринчи бўлим якунида Луис Диас гол урди. 46-дақиқада эса Харри Кейн мюнхенликларнинг устунлигини иккитага оширди. Мезбонлар 74-дақиқада фарқни қисқартиришга муваффақ бўлишди — Килиан Мбаппе ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Жавоб ўйини 15 апрель куни Мюнхендаги «Альянц Арена» стадионида бўлиб ўтади.
Европа Чемпионлар Лигаси. 1/4 финал
07.04.2026 | 00:00
«Сантьяго Бернабеу», Мадрид
«РЕАЛ МАДРИД» — «БАВАРИЯ» — 1:2
Голлар: Луис Диас 41 (0:1), Харри Кейн 46 (0:2), Килиан Мбаппе 74 (1:2).
