«Агар эчки халақит бермаса…» (Оловиддининг сеҳрли чироғи). «Барса» обрусини ҳам, «Барса» лигини йўқотганига ҳам анча бўлган!..
Рости, мана ҳакамлар ёрдамга келишмаганди — у ўз уйида шарманда бўлди. Агар «Барса»нинг катталари «жинсизлар»нинг байроғини кўтариб чиқмаганида, улар билан шартнома тузмаганида ва бузуқликни тарғибот қилмаганида, бундай ҳолат юз бермас эди… Ҳозир у шайтон билан улфат. Шунинг учун ҳам кучи етмаган пайти ўйинларни сотиб олади ва бунинг натижасида Испания Ла Лигасининг обрўсини ер билан битта қилди…
Аммо Чемпионлар Лигасига келганда «Барса»нинг бузуқ амали иш бермай қолган кўринади… Келинг, энди ўйинга юзланамиз.
«Камп Ноу»даги даҳшат: «Барселона» ўз майдонида «Атлетико»га тиз чўкди
Чемпионлар лигасининг чорак финали доирасида «Камп Ноу»да бўлиб ўтган баҳс «Барселона» учун ҳақиқий синовга айланди. Ханси Флик шогирдлари деярли бутун иккинчи бўлимни бир киши кам бўлиб ўтказишга мажбур бўлди ва Мадриднинг «Атлетико» жамоасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ҳаммасини ўзгартириб юборган қизил карточка
Учрашувнинг, эҳтимол бутун қарама-қаршиликнинг тақдирини ҳал қилган вазият танаффусга беш дақиқа қолганда юз берди. Пау Кубарси жарима майдончаси чизиғи устида Симеонени йиқитиб, унинг дарвозабон билан яккама-якка чиқиб кетишига йўл қўймади. Ҳакам Иштван Ковач VAR аралашувидан сўнг дастлабки қарорини ўзгартирди ва ёш ҳимоячига тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди.
«Кўк-анорранглилар»нинг шўри бу билан тугамади. Айнан ўша белгиланган жарима зарбасидан меҳмонлар ҳисобни очишди: Хулиан Альварес заргарона зарба билан тўпни «Барса» дарвозасининг «тўққизлигига» жойлаб қўйди.
Рэшфорднинг омадсизлиги ва Сёрлотнинг «соққо»си
Иккинчи бўлимда Ханси Флик ҳисобни шу ҳолича сақлаб қолиш эмас, балки вазиятни қутқаришга ҳаракат қилди. Имконият ҳам бўлди: ўйин қайта бошлангач, фаол ҳаракат қилган Маркус Рэшфордда иккита қулай вазият юзага келди. Вазиятларнинг бирида англиялик ҳужумчи жарима зарбасидан сўнг тўсинни нишонга олди.
«Атлетико» эса рақибнинг бироз толиққанидан фойдаланиб, орадаги фарқни оширишга муваффақ бўлди. 70-дақиқада Руджери чап қанотдан ёриб кириб, тўпни жарима майдончасига узатди — Сёрлот эса Жерар Мартинни ортда қолдириб, каталонияликлар дарвозасини иккинчи бор ишғол қилди.
Реванш имкони борми?
Қолган вақт ичида мадридликлар хотиржамлик билан ғалабани сақлаб қолишди. Тўғри, «Барселона» яқин орада «Атлетико»ни унинг ўз уйида мағлуб этган эди. Бироқ бу ишни иккинчи марта, яна икки тўп фарқи билан амалга ошириш Ханси Флик жамоаси учун ўта мураккаб вазифа бўлади.
