Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши расман иш бошлади
Кенгаш доирасида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби Марко Рубио, АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси бош директори Бен Блек, АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили ҳамда кенгаш ҳамраиси элчи Серджио Гор, шунингдек АҚШ савдо вакили элчи Жеймисон Грир билан учрашувлар ўтказди.
Музокараларда инвестициялар, савдо ва бизнес ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
