Бундай маразлик, пасткашлик фақат Исроилнинг қўлидан келади! У Ливандаги қабристонга зарба берди — дафн маросими қонга белланди!

Бундай маразлик, пасткашлик фақат Исроилнинг қўлидан келади! У Ливандаги қабристонга зарба берди — дафн маросими қонга белланди!

Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) Ливаннинг Шамстар шаҳридаги қабристонга, дафн маросими бўлаётган бир вақтда ҳаводан ҳужум уюштирди. Бу ҳақда 9 апрель куни «Al Mayadeen» телеканали журналисти Муҳаммад Саҳли маълум қилди.

Қурбонлар сони ортиб бормоқда

Дастлабки маълумотларга кўра, мотам маросимига йиғилганлар орасида камида 10 киши ҳалок бўлган, 18 киши эса турли даражадаги оғир тан жароҳатлари олган. Қурбонлар сони ҳали яна ортиши мумкинлиги айтилмоқда. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ракета зарбаси одамлар дуо ўқиётган энг гавжум лаҳзада йўлланган.

Бундан ташқари, Ливаннинг Карак тумани ва Саҳмар қишлоғи ҳам кучли ўққа тутилгани ҳақида хабарлар келиб тушмоқда.

Ливанда қонли тун: Юзлаб ҳалок бўлганлар

Исроил ва Эрон ўртасида икки ҳафталик ўт очишни тўхтатиш келишуви қўллаб-қувватланганига қарамай, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху маъмурияти бу келишув Ливанга тааллуқли эмаслигини очиқ билдирди.

8 апрелдан буён давом этаётган кенг кўламли ҳужумлар натижасида Ливанда вазият ўта оғир:

  • Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, сўнгги ҳужумларда юзлаб одамлар қурбон бўлган ва яраланган.

  • Байрутнинг ваҳшиёна бомбардимон қилиниши натижасида пойтахтнинг ўзида 92 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, 742 киши жароҳатланди.

  • Сайда шаҳридаги қаҳвахонага берилган зарба оқибатида 9 киши ҳаётдан кўз юмди.

Умумий талафотлар

Ливан Фуқаролик мудофааси хизматининг сўнгги баёнотига кўра, Исроилнинг янги тўлқиндаги ҳужумлари оқибатида жами 254 киши ҳалок бўлган, 1165 киши эса яраланган. «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи эса Исроилнинг ушбу ҳаракатларига нисбатан кескин жавоб қайтариш билан таҳдид қилмоқда.

Минтақада уруш олови янада кучайиш хавфи остида қолмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: