«Эроннинг 10 бандли сулҳини ChatGPT ёзган»

«Эроннинг 10 бандли сулҳини ChatGPT ёзган»

Эроннинг 10 бандли сулҳини ChatGPT ёзган, дейди АҚШ вице-президенти Венс.

“Биринчи 10 бандли таклиф тақдим этилган эди ва очиғини айтганда, бизга уни ҳатто ChatGPT ёзгандек туйилди. У дарҳол “ахлат қутиси”га ташланди ва рад этилди. Кейин анча мақбулроқ бўлган иккинчи 10 бандли таклиф пайдо бўлди. У биз билан покистонликлар ўртасидаги музокаралар асосида ишлаб чиқилган эди. Президент тилга олган таклиф айнан шу эди. Аммо, очиғини айтсам, мен яна учинчи 10 бандли таклифни ҳам кўрдим. У биринчисидан ҳам кўра янада муросасиз талаблар бўлиб, турли ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда”, деди АҚШ вице-президенти.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: