Ҳаммасига тупириб қўйдик!.. (Видео)
Чунки биз аллақачон ҳаёт нима эканлигини тушуниб етган одамлармиз. Бундай олиб қарасанг, ҳаёт деганларининг писта пўчоғидан фарқи йўқ…
Ҳалигина тележкада кетаётганимизни кўргандинглар. Ўшанда бизни калтафаҳим, пайтавақулоқ деб ўйлаган бўлсанглар керак. Лекин адашасизлар. Жуда унчалик эмас. Кўп нарсани биладиган одамлармиз. Бир бурда нон билан ҳам қорнинг тўяди. «Такой» машинада борадиган жойингга оддийсида ҳам етиб оласан. Шундай экан, жонингни жабборга бериб нима қиласан? Худо берганини еб, Худо берганини миниб юрганинг минг марта афзал.
Боя «қиттай-қиттай» ҳақида ҳам гап кетганди. Аслида унга ишқивозлигимиз йўқ. Аммо мана шундай дўстлар давраси дейишса, томдан ташлаймиз. Ахир кундан-кунга камайиб боряпмиз!..
