Ким Дотком АҚШда улкан иқтисодий инқироз бўлишини башорат қилди
Германиялик IT тадбиркор Megaupload ва Mega файл алмашув хизматлари асосчиси Ким Шмидт (Дотком) қуйидагиларни башорат қилди:
АҚШ молия ва фонд бозорларини тарихда мисли кўрилмаган иқтисодий инқироз кутмоқда.
Бу содир бўлганидан сўнг олтин нархи кескин ошади, доллар қадрсизланади.
АҚШдаги рецессия глобал иқтисодий инқирозга айланади. Бунда Европа давлатлари фақат Россия ва Хитойнинг ёрдами билан омон қолиши мумкин.
Бунинг учун Европанинг ҳозирги раҳбарлари (Ляен, Маркрон, Мерц) ўз лавозимларини тарк этиши керак.
