Lego катталарни ҳам мафтун этмоқда

Lego катталарни ҳам мафтун этмоқда

Кўпчилик LEGO конструкторларини фақат болалар ўйини деб ўйлайди. Аслида эса бу фикр анча эскирган. Сўнгги йилларда Лего катталар орасида ҳам жуда машҳур бўлиб, кўплаб инсонлар мураккаб моделларни йиғиш учун соатлаб вақт ажратишмоқда.

Бироқ бундай ҳобби арзон эмас ва катта жой талаб қилади. Ана шу муаммога Германияда янги ечим топилди.

Мюнхенда “Out of the Blox” маркази иш бошлади

Out of the Blox — Мюнхен шаҳрида очилган янги форматдаги ижодий макон бўлиб, у 200 квадрат метрдан ортиқ ҳудудни эгаллайди. Лойиҳа асосчилари Мориц Янке ва Мелани Сотуки  бу жойни оддий ўйин майдончаси эмас, балки барча ёшдагилар учун эркин ижод қилиш муҳити сифатида яратган.

Бу ерда:

оилавий дам олиш

романтик учрашувлар

жамоавий тренинглар

дўстлар билан ҳордиқ

ўтказиш мумкин.

Марказда уйга хос муҳит яратилган — ташриф буюрувчилар пойабзалларини ечиб, гилам устида қулай жойлашишади.

Қиммат тўпламларни сотиб олмасдан йиғиш имкони

Марказда ҳозирда 230 га яқин турли Лего тўпламлари мавжуд. Улар орасида: “Юлдузлар жанги”, “Гарри Поттер” ва “Ажабтовур ишлар” каби машҳур лойиҳалар асосидаги моделлар ҳам бор.

Бу эса мухлисларга қиммат конструкторларни сотиб олмасдан туриб, уларни йиғиб кўриш ва жараёндан завқ олиш имконини беради.

Нарҳлар қандай?

Марказда хизмат нархлари қуйидагича:

1 соат — 15 евро

2-соатдан бошлаб ҳар 5 дақиқа учун алоҳида ҳисобланади

таймер фақат йўриқнома ўқиб бўлиб, деталлар билан иш бошланганда ишга тушади

Шунингдек:

15 дақиқалик танаффус берилади (ҳисобга қўшилмайди)

кун бўйи қолиш — 90 евро

ушбу тарифга 1 та бепул ичимлик ҳам киради

Дўстларингизга ҳам юборинг: