Реал Санжик иши судга оширилди!..

Реал Санжик иши судга оширилди!..

Ижтимоий тармоқларда Реал Санжик  номи билан танилган Санжар Каримовга нисбатан жиноят иши судга оширилди.

Ушбу иш Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида кўриб чиқилади. Биринчи суд мажлиси 10 апрель кунига белгиланган.

Маълумотларга кўра, Санжар Каримовга қуйидаги айбловлар қўйилган: — ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш (Жиноят кодекси 112-модда, 1-қисм), — жуда кўп миқдорда фирибгарлик (168-модда, 4-қисм “а” банди), — шунингдек, наркожиноят (273-модда, 2-қисм).

Ушбу айбловлар тасдиқланса, у 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: