Эрон биродарларимизга ҳужум қилди, шу сабабли биз улар учун жанг қилмаймиз – Рамзан Қодиров
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров чеченлар АҚШ ва Исроилга қарши урушда Эрон томонида жанг қилмаслигини айтди. У бу ҳақда ўзининг Тelegram саҳифасида маълум қилди.
«Агар Эрон фақат АҚШ ва Исроилга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб борганида, бу содир бўлиши мумкин эди. Аммо улар бизнинг биродарларимизга ҳам ҳужум қилди. Шубҳасиз, шахсан мен Эрон томонини қўллаб-қувватлайман, лекин Эроннинг Форс кўрфазидаги араб давлатларининг фуқаролик объектлари ва инфратузилмасига зарба беришини қўллаб-қувватламайман», – деди Чеченистон раҳбари.
