ЭРОН САУДИЯНИНГ «ТОМИРИНИ» ҚИРҚДИ!..
Яқин Шарқда вазият яна портлаш ёқасига келди. Эрон Саудия Арабистони учун ҳаётий муҳим ҳисобланган, Қизил денгизга олиб борувчи асосий нефть қувурига ҳужум уюштирди. Натижада нефть етказиб бериш ҳажми суткасига 700 000 баррелга қисқарди.
Стратегик зарба Уруш бошланганидан бери Форс кўрфазидан Қизил денгиздаги Янбу портигача бўлган ушбу қувур Саудия нефти учун асосий «транспорт артерияси»га айланган эди. Бу ҳужум нафақат қироллик иқтисодиётига, балки жаҳон энергетика бозорига берилган жиддий зарба бўлди.
Нефть бозоридаги саросима Бундан ташқари, қиролликдаги нефтни қайта ишлаш заводларига (НҚИЗ) қилинган ҳужумлар корхоналар қувватини суткасига яна 600 минг баррелга камайтирган. Бундай хабарлар фонида пайшанба кунги савдолар ёпилиши билан Brent маркали нефть фьючерслари 1.17 долларга қимматлаб, бир баррели учун 95,92 долларни ташкил этди.
Сирли сукут ва очиқ ҳужум Расмий Ар-Риёд ҳозирча уни ким бомбалаётганини очиқ айтмай, сукут сақламоқда. Бироқ Эрон аллақачон Саудиянинг нефть объектларига бир нечта муваффақиятли ҳужумларни амалга ошириб бўлди.
PS. Бундан яҳудийларнинг қўл излари кўриняпти. Қувурларга улар зарба бериб, сўнг буни Эроннинг бўйнига қўйишганга ўхшайди. Эҳтимол, шунинг учун ҳам Саудия томони жим тургандир. Ахир бекордан-бекорга бировни айблаш гуноҳ!..
