Италия Бош вазири Жоржия Мелони: «Келинглар АҚШни «дами»ни берамиз!..»

Италия Бош вазири Жоржия Мелони: «Келинглар АҚШни «дами»ни берамиз!..»

Италия Бош вазири Жоржия Мелони Европа Иттифоқини НАТО доирасида АҚШга таянмаган ҳолда, мустақил хавфизлик тизимини яратишга чақирди. Бу ҳақда у 9 апрель куни Сенатдаги чиқиши пайтида маълум қилди.

«Европа масъулиятни ўз зиммасига олиши керак» Мелонининг таъкидлашича, бугунги геосиёсий вазият Европадан жасорат талаб қилмоқда. «Европа масъулиятни ўз зиммасига олиши ва биринчи навбатда ўз хавфсизлигини кафолатлаш учун Альянснинг «европача устуни»ни қатъият билан қуриши лозим», — деди Бош вазири. Унинг ушбу нутқи YouTube-канали орқали жонли эфирда узатилди.

Италия ҳукумати раҳбари НАТО Бош котиби Марк Рюттенинг Вашингтонга ташрифини шарҳлар экан, Европа энди АҚШнинг соясида қолмаслиги кераклигига шаъма қилди.

Америкага «жавоб» берилган Мелонининг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи аллақачон ўз манфаатларини ҳимоя қила олишини кўрсатиб бўлган. Бунга мисол сифатида у АҚШ раҳбариятининг божхона тарифлари ва Гренландия масаласидаги даъволарига Европа берган кескин жавобларни эслатиб ўтди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: