Жавоҳир Синдровни «илиб» кетишди!..

Жавоҳир Синдровни «илиб» кетишди!..

Ижтимоий тармоқлар шахмат юлдузларимиз — ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров ва қозоғистонлик машҳур шахматчи Бибисара Ассаубаеванинг биргаликдаги сурати билан «ёнмоқда».

Бу шунчаки дўстликми ёки кўнгил ришталари? Бизнинг Жавоҳир ўзига хос маҳорат соҳиби, аммо рақиб ҳам оддий эмас! Бибисара — блиц бўйича уч карра жаҳон чемпиони, Гиннеснинг рекордлар китобига энг ёш аёл чемпион сифатида кирган «шахмат маликаси».

Мухлислар хавотирда: «Негатив ёзманглар, агар кўнгил бир-бирига мойил бўлса, фақат бахт тилаш керак! Фақат бир қўрқувимиз бор: келинлар эргаштирувчи кучга эга, ишқилиб бизнинг Жавоҳир Қозоғистон томонга ўтиб кетмаса бўлди», — деб ёзишмоқда фойдаланувчилар.

Нима бўлганда ҳам, икки даҳонинг бахти ва ғалабаси биз учун муҳим. Сизнингча, ушбу «шахмат дуэти»дан қандай янгиликлар кутиш мумкин?

Дўстларингизга ҳам юборинг: