Нетаняҳу Ливан билан дарҳол музокара бошлашни буюрди

Нетаняҳу Ливан билан дарҳол музокара бошлашни буюрди

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху Вазирлар Маҳкамасига «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатини қуролсизлантириш ва мамлакатлар ўртасида тинчлик ўрнатиш мақсадида Ливан билан тўғридан-тўғри музокараларни бошлашни буюрди. Бу ҳақда The Times of Israel хабар берди.

«Ливаннинг Исроил билан тўғридан-тўғри музокараларни бошлаш ҳақидаги бир неча бор сўровига жавобан, кеча Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида мен музокараларни дарҳол бошлашни буюрдим», деди Исроил бош вазири.

8 апрел куни Исроил мудофаа кучлари Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» инфратузилмасига катта ҳужумни эълон қилди. Ҳужумлар Байрут, Бекаа водийси ва мамлакат жанубига қаратилган бўлиб, тахминан ўн дақиқа давом этди.

ИДФ маълумотларига кўра, қўмондонлик пунктлари ва ҳарбий иншоотлар каби 100 дан ортиқ нишонга зарба берилган. Нишонлар орасида гуруҳнинг штаб-квартираси, разведка марказлари, ракета учириш инфратузилмаси, денгиз флоти иншоотлари ва «Радван» бўлинмаси бор эди. Эрон тажовузни тўхтатишни талаб қилди ва буни Қўшма Штатлар билан сулҳ битимининг бузилиши деб атади.

Эслатиб ўтамиз, Ливанга ҳужумлар сабаб юзлаб қурбонлар қайд этилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: