Номоз ўқимайдиган кишидан совчи келса қизингизни унга турмушга берасизми?.. (Видео)

Номоз ўқимайдиган кишидан совчи келса қизингизни унга турмушга берасизми?.. (Видео)

Намоз ўқимайдиган йигит таклиф берди. Унга қизимни турмушга беришим жоизми ёки йўқми? Бир кишининг қизига уйланиш учун намоз ўқимайдиган йигит таклиф берди. Унга турмушга бериладими ёки берилмайдими?

Куёвнинг ҳунари, ойлиги, ахлоқи ва оиласи ҳақида сўраб-суриштирганимиз каби, унинг дини ҳақида ҳам сўраб-суриштирамиз. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шу сабаб уйланилиши керак бўлган аёлнинг тўртта сифатини: моли, насаби, чиройи ва дини учун уйланилади, — дедилар. «Диндорни танла, қўлинг тупроққа қорилгур», — деганлар.

Сиз дини ҳақида сўраб-суриштирадиганлардан бўлинг. Қизларимизни, опаларимизни, амма-холаларимизни ва биз уларга масъул бўлган ҳар қандай аёлларни намоз ўқимайдиган кимсага турмушга беришимиз жоиз эмас

Дўстларингизга ҳам юборинг: