ҚОЗОНЛАР ОРАСИГА ЯШИРИЛГАН ЎЛИМ!.. (Видео)
«Айритом» чегара-божхона постида божхона ходимлари ва ДХХ чегарачилари ҳамкорлигида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.
Афғонистондан Қозоғистонга транзит кетаётган юк машинасида ҳужжат бўйича 750 дона (4.1 тонна) афғон қозонлари бор эди. Божхона постидаги Z-Portal сканери орқали текширувда айрим қозонлар шубҳали кўринди. Шундан сўнг «Термиз» ТИФ божхона постида рентген-сканер орқали кучайтирилган божхона кўриги давомида афғон қозонлари «операцияси» фош этилди.
Қўшимча текширувда қозонлар икки қаватли (темир + алюмин) қилиб ясалиб, орасига «гашиш» гиёҳвандлик воситаси яширилгани аниқланди.
Натижада 750 та қозондан 210 тасида жами 191 кг «гашиш» борлиги фош бўлди. Қора бозордаги қиймати тахминан 5 млн доллардан ортиқ.
