Трамп: «Ёрдам бермасанг пачағингни чиқараман!..»

Трамп: «Ёрдам бермасанг пачағингни чиқараман!..»

АҚШ Президенти Дональд Трамп НАТО Бош котиби Марк Рютте билан учрашувда НАТО мамлакатларининг Эронга қарши ҳарбий операцияда ёрдам беришдан бош тортгани сабабли қаттиқ ғазабланди. Бу ҳақда 10 апрель куни Financial Times нашри хабар берди.

«Ҳамма жазоланади!» «Ёпиқ эшиклар ортида кечган музокаралардан хабардор манбаларнинг сўзларига кўра, Трамп Эронга қарши операцияни етарлича қўллаб-қувватламаяпти деб ҳисоблаган Европа давлатларини жазолаш билан таҳдид қилган», — дейилади мақолада.

Трампни нима ғазаблантирди? Маълум бўлишича, АҚШ Президенти айниқса Франция, Испания ва Италиянинг ўз ҳарбий базаларидан фойдаланишга рухсат бермаганидан дарғазаб бўлган. Трамп айнан қандай жазо чораларини қўллашни режалаштираётгани ҳозирча очиқланмаган, бироқ унинг кескин оҳанги Альянс ичидаги жиддий инқирозни кўрсатмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: