Хакер Хитой давлат суперкомпютеридан 10 петабайт маълумот ўғирлаганини маълум қилди — CNN
«Хакер Тянцзиндаги маълумотлар марказни бузиб кириб, махфий ҳарбий ва илмий маълумотларни ўғирлаганини даъво қилмоқда. У маълумотларни интернетда сотишга уринмоқда», дея хабар бермоқда нашр.
Киберҳужум ҳали расман тасдиқланмаган, бироқ мутахассислар эълон қилинган қисмларга таяниб, бунинг эҳтимоли юқори деб ҳисоблашмоқда.
Маълумотларга кўра, Тянцзиндаги марказ 6 мингга яқин ташкилотга, жумладан, Хитойнингнинг мудофаа ва илмий тузилмаларига хизмат кўрсатади.
