Исроил бош вазирининг хотини ҳам судда жавоб беради

Исроил бош вазирининг хотини ҳам судда жавоб беради

Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Исроил Бош вазири девони буфетининг 49 ёшли ходимаси Қуддусдаги меҳнат низолари бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. У ҳукумат раҳбарининг турмуш ўртоғи томонидан ноқонуний ишдан бўшатиш ва таҳқирлашда айбламоқда.

Даъвогарнинг сўзларига кўра, Сара Нетаньяху уни тизимли равишда ҳақорат қилиб келган. Таъкидланишича, вазиятлардан бирида у Биньямин Нетаньяхунинг кўз олдида патнисдаги помидор ва зайтунларни ходимага қарата отган.

Кейинчалик аёлга Бош вазир кабинетида кўриниш тақиқланган, сўнгра у ишдан бўшатилган.

Бош вазир девони ва Сара Нетаньяхунинг атрофидагилар барча айбловларни «мутлақо ёлғон» деб рад этишди ва даъвогар гўёки Бош вазирнинг рафиқаси билан ҳеч қачон алоқада бўлмаганини таъкидлашди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: