МДҲдан яна бир давлат чиқиб кетди
Молдова МДҲ таркибидан чиқиши ҳақида қарор қабул қилгани хабар қилинмоқда.
Молдова расмий нашрларида эълон қилинган ҳужжатларга кўра, мамлакат Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) билан айрим келишувларни бекор қилиш (денонсация) жараёнини бошлагани айтилмоқда. Ушбу қарорлар расман эълон қилиниб, кучга киргани қайд этилган.
Хабарларга кўра, тегишли келишувлар МДҲ томонига расмий хабар берилганидан сўнг 12 ой ўтгач тўлиқ амалдан чиқади.
