Суд бошланди: “Real Sanjik”ка нима айбловлар қўйилмоқда (Суд жараёнидан видеолавҳа)
Ижтимоий тармоқларда “Real Sanjik” тахаллуси билан танилган Санжар Каримовга оид жиноят ишини биринчи инстанция судида кўриб чиқиш бошланди. Жабрланувчилардан бирининг сўзларига кўра, Санжар Каримов унга қўнғироқ қилиб, ўғли Шаҳзод Рисматов Олимбоеванинг уйини гаровга қўйган ҳолда ундан пул олганини, ўша пулни қайтариб беришни айтган ва бунинг учун бир ҳафта муҳлат берган.
“У телефон қилиб, болангнинг тобутини кўтарасан, шарманда қиламан ўғлингни”, дея қўрқитди деб бир қанча воқеаларни гапириб берди.
“Менга қўйилган айбловларнинг бирортасига иқрор эмасман”, – деди судланувчи.
