Трамп муҳим хабарни эълон қилди

Трамп муҳим хабарни эълон қилди

Трамп Ҳормуз бўғозини тозалаш жараёни бошланганини эълон қилди “Бу бутун дунё давлатлари, жумладан Хитой, Япония, Жанубий Корея, Франция, Германия ва бошқаларга ёрдам сифатида амалга оширилмоқда. Аллоҳга ҳамд бўлсин!”, деган Оқ уй раҳбари.

«Оммавий ахборот воситалари — бу фейк янгиликлар фабрикалари — ўзларига бўлган ишончни бутунлай йўқотди, аслида уларда бошидан бундай ишонч бўлмаган ҳам. Улардаги «Трамп туфайли ақлдан озиш синдроми»нинг (баъзан буни TDS деб аташади!) оғир шакли туфайли, улар Эрон «ғалаба қозонмоқда» деб такрорлашни яхши кўришади, ваҳоланки, аслида ҳамма улар МАҒЛУБ БЎЛАЁТГАНИНИ ва КАТТА МАҒЛУБИЯТГА учраётганини билади!

Уларнинг флоти энди йўқ, ҳарбий ҳаво кучлари вайрон қилинган, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими мавжуд эмас, радарлари ўлик, ракета ва дрон ишлаб чиқарадиган заводлари эса ракета ва дронларининг ўзи билан бирга ер юзидан супуриб ташланган ва энг муҳими, уларнинг кўп йиллик «раҳбарлари» энди орамизда йўқ, Аллоҳга шукур! Уларда қолган ягона нарса — қайсидир кема уларнинг денгиз миналаридан бирига «урилиб кетиши» мумкинлиги ҳақидаги таҳдид, холос. Айни пайтда, уларнинг барча 28 та мина ётқизувчи кемалари ҳам денгиз тубида ётибди.

Ҳозир биз бутун дунё мамлакатларига, жумладан Хитой, Япония, Жанубий Корея, Франция, Германия ва бошқа кўплаб давлатларга мурувват сифатида Ҳурмуз бўғозини тозалаш жараёнини бошлаяпмиз. Ишониш қийин, лекин уларда бу ишни мустақил бажариш учун на жасорат ва на ирода бор. Бироқ шуниси жуда қизиқки, кўплаб мамлакатларнинг бўш нефть танкерлари нефть билан ТЎЛДИРИШ учун Америка Қўшма Штатларига йўл олмоқда. Ушбу масалага эътибор қаратганингиз учун раҳмат!»

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: