АҚШ музокаралар столини тарк этиш учун баҳона излади
Эроннинг Fars агентлиги ўз манбаларига таяниб, АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар тафсилотларини очиқлади. Манбага кўра, Вашингтон учун ушбу музокаралар мазмундан кўра кўпроқ халқаро майдонда йўқотилган обрўсини тиклаш учун керак бўлган. Агентлик таъкидлашича, АҚШ Эрон билан низода мағлубиятга учраётганига қарамай, ўз талабларини пасайтиришга тайёр эмаслигини кўрсатган. Эрон томони эса «майдондаги ютуқларни» (ҳарбий муваффақиятларни) ҳимоя қилганини ва ҳозирча кейинги музокаралар босқичини ўтказиш ниятида эмаслигини маълум қилди.
