Британия уруш ҳолатига тайёргарлик кўрмоқда

Британия уруш ҳолатига тайёргарлик кўрмоқда

Буюк Британия пойтахти Лондонда мамлакатни ҳарбий ҳолат режимига ўтказиш бўйича янги режа ишлаб чиқилмоқда. Ҳарбийлар фикрича, эндиликда фақат гибрид таҳдидлар эмас, балки реал қуролли можарога ҳам тайёр туриш зарур.

Режа доирасида армия билан бирга полиция, соғлиқни сақлаш тизими, саноат ва инфратузилма ҳам тайёргарликка жалб этилади. Электр станциялари, сув таъминоти ва бошқа стратегик тизимларни ҳимоя қилиш чоралари ҳам янги ҳужжатга киритилмоқда. Бундай ҳужжат 1976 йилдан бери янгиланмагани айтилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: