Исроил мудофаа вазири Израэл Кац Туркия президенти Ражап Тоййип Эрдўғонга «шунчаки ўтириб жим бўлишни» маслаҳат берди
Бош вазир Биньямин Нетаняҳунинг баёнотидан кейин Кац Эрдўғоннинг Исроилнинг асирлар учун ўлим жазоси ҳақидаги қонунини танқид қилгани ва Анқара томонидан Исроил раҳбариятига қарши айбловлар қўйилганига жавоб қайтарди.
Кац ўзининг Х аккаунтида ёзишича, Туркия президенти «Эрон ҳудудидан Туркияга учирилган ракеталарга муносабат билдирмаган ҳолда ўзини қоғоз йўлбарс сифатида кўрсатди». Унинг сўзларига кўра, Эрдўғон антисемитизмга мурожаат қилмоқда ва Туркияда Исроилнинг сиёсий ва ҳарбий раҳбариятига қарши кўргазмали судлар ўтказмоқда. Шунингдек, у Эрдўғонни «Мусулмон биродарлар» аъзоси эканини иддао қилиб, курдларга қарши ҳаракатларда айблади.
