Нега АҚШ ва Эрон келиша олмади? Икки тараф ҳам ўзига ҳақлигини исботламоқчи! Эрон урушда ғалаба қозонгани ва шартни ўзи қўйишни айтмоқда, АҚШ эса…

Нега АҚШ ва Эрон келиша олмади? Икки тараф ҳам ўзига ҳақлигини исботламоқчи! Эрон урушда ғалаба қозонгани ва шартни ўзи қўйишни айтмоқда, АҚШ эса…

Эрон ва АҚШ музокараларда урушни тўхтатиш бўйича келиша олмади.

Покистонда бўлиб ўтган 21 соатлик музокаралардан сўнг Вэнс мамлакатни тарк этди. Унинг айтишича, музокаралар тинчлик келишувига олиб келмаган. Шунингдек, Теҳрон ядровий қурол ишлаб чиқиш ёки уни қўлга киритиш уринишларидан воз кечиш мажбуриятини олишни истамаганини таъкидлади.

Эрон ва АҚШ: айрим масалаларда келишув бор, асосийларида зиддият сақланмоқда.

Эрон ТИВ маълум қилишича, АҚШ билан бир қатор масалалар бўйича ўзаро тушунишга эришилган. Бироқ 2–3 та муҳим масалада томонлар позицияси фарқ қилмоқда ва келишмовчилик сақланиб қолган.

Эрон: музокараларда ташаббус АҚШ томонида.

Tasnim агентлигига кўра, Эрон ҳукумати Исломободдаги АҚШ билан маслаҳатларда оқилона таклифлар илгари сурган ва музокараларни шошилмасдан олиб боришга тайёр. Теҳронга кўра, ҳозир ташаббус Вашингтон қўлида. Агар АҚШ Эрон билан оқилона келишувга рози бўлмаса, Ҳормуз бўғозидаги вазият ўзгармайди.

Венс: Эрон билан келишувга эришилмади

Биз эронликлар билан бир қатор мазмунли музокаралар ўтказдик. Бу яхши янгилик. Ёмон янгилик шундаки, биз келишувга эришмадик ва менимча бу янгилик Эрон учун АҚШга нисбатан анча ёмонроқ. Биз АҚШга келишувсиз қайтяпмиз. Биз ўз “қизил чизиқларимиз”ни жуда аниқ белгилаб бердик — қайси масалаларда уларга қарши чиқишимиз, қайсиларда эса ён беришимиз мумкинлигини тушунтирдик. Биз буни имкони борича аниқ қилиб айтдик, аммо улар бизнинг шартларимизни қабул қилмасликка қарор қилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: