Бир концертдан 10 млн долларлик гонорар – Жастин Бибер дунёни лол қолдирди

Бир концертдан 10 млн долларлик гонорар – Жастин Бибер дунёни лол қолдирди

2026 йилги Coachella фестивалида Жастин Бибер гонорар рекордини янгилади. Хонанда фестивалда 11 апрель куни чиқиш қилди, навбатдаги чиқиши эса 18 апрелга режалаштирилган. Rolling Stone нашрининг хабар беришича, у икки концерти учун 10 миллион доллардан кўпроқ маблағ олган.

 

Инсайдерларга кўра, Бибер фестивал ташкилотчилари билан бевосита музокаралар олиб борган.

 

Бу чиқишлар хонанданинг 2022-йилда якунланган Justice World Tour номли жаҳон гастролидан сўнг Америка саҳнасидаги илк кўриниши бўлди. Ўшанда у соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабабли концертларида танаффус эълон қилган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: