Бухорода президентлар хавфсизлигини таъминлашда фойдаланилган ноодатий қурилма нима эди?
Ижтимоий тармоқларда Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тоқаевнинг Бухорога ташрифи давомида олинган видео кенг муҳокамага сабаб бўлди. Унда хавфсизлик хизмати ходимининг қўлидаги ноодатий қурилма кўпчиликнинг эътиборини тортган.
Маълум бўлишича, бу — антидрон қурилма (дронларга қарши милтиқ) бўлиб, у дроннинг бошқарув сигнали ва сунъий йўлдош (GPS) билан алоқасини масофадан узишга қодир. Натижада дрон «кўр» ҳолатга тушиб, оператор буйруқларини бажара олмайди — у ҳавода муаллақ қолиши ёки мажбурий равишда ерга қўндирилиши мумкин.
@burgutuzb
