Эроннинг қувғиндаги собиқ шаҳзодаси: Эрон режимини ташқи кучлар эмас, фақат ички исён ағдариши мумкин
Эроннинг қувғиндаги собиқ шаҳзодаси Ризо Паҳлавий халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилиб, Эрон ислом республикасидаги вазият бўйича ўз қарашларини баён этди. Паҳлавийнинг таъкидлашича, Дональд Трамп ёки Исроилнинг ҳарбий ҳаракатлари аятоллалар режимини тўлиқ издан чиқаришга қодир эмас. Унинг фикрича, бугунги кунда Эронда «ислоҳотчилар» ва «консерваторлар» ўртасида эмас, балки «ишғол ва озодлик» ўртасида кураш бормоқда.
Паҳлавий Эрондаги ҳозирги норозиликларни 1979 йилдан бери юз берган энг чуқур «авлодлар қўзғолони» деб атади. Унинг сўзларига кўра, режим ўз асосидан бошлаб ҳеч қачон нормал ҳукумат каби ҳаракат қилмаган ва ўз таъсирини Байрутдан Саногача бўлган прокси кучлар орқали ёйган.
