Испания дипломати Нетаньяху билан боғлиқ воқеа сабабли Исроил ТИВга чақиртирилди

Испания дипломати Нетаньяху билан боғлиқ воқеа сабабли Исроил ТИВга чақиртирилди

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларга қарши норозилик белгиси сифатида бош вазир Биньямин Нетаньяхунинг қиёфаси туширилган қўғирчоқ ёқиб юборилганидан сўнг, Испаниянинг Исроилдаги вақтинчалик ишлар вакили Франсиска Педрос Карретерони чақиртирди.

«Испаниянинг вақтинчалик ишлар вакили ҳайфсан эълон қилиш учун чақиртирилди», — деб ёзади вазирлик матбуот хизмати Х ижтимоий тармоғида.

Исроил ТИВ таъкидлашича, бундай «антисемитик нафрат» — «Испания ҳукумати томонидан тизимли равишда олиб борилаётган гижгижлашнинг тўғридан-тўғри натижасидир».

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: