Жереми Доку: «Мен жинни бўлиб қоламан!..»

Жереми Доку: «Мен жинни бўлиб қоламан!..»

«Манчестер Сити»нинг тезкор вингери Жереми Доку инглиз Премьер-лигасидаги чемпионлик пойгаси ҳақида гапириб, бўлажак «Арсенал»га қарши ўйиннинг аҳамиятини юқори баҳолади:

«Агар «Манчестер Сити» Премьер-лигада ғолиб чиқишига ишонмасам, мен ақлдан озган бўлардим. Ишонаманки, ҳақиқий пойга ЭНДИ БОШЛАНДИ! Олдимизда «Арсенал» билан жуда катта ўйин турибди. Айнан ҳозир, агар сиз ушбу ўйинда ғалаба қозонсангиз, бу рақиб учун жуда кучли зарба бўлади.

Агар мағлуб бўлсак, тақдиримиз уларнинг қўлига ўтади. Аммо биз ғалаба қозонсак, ҳаммаси ўз қўлимизда бўлади. Мен эса вазиятни ўзимиз назорат қилишимизни афзал кўраман».


Бу гаплар чемпионлик йўлидаги «олти очколик» тўқнашув олдидан муҳитни янада қиздирмоқда. Докунинг фикрича, «Сити» ҳали ҳам асосий фаворит ва тақдир тизгинини ўз қўлида ушлаб туришни истайди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: