Олий таълим тизимини ривожлантиришга ҳар йили 70 млрд сўм ажратилади

Олий таълим тизимини ривожлантиришга ҳар йили 70 млрд сўм ажратилади

Ўзбекистонда Олий таълим тизимини ривожлантириш учун янги молиявий механизмлар жорий этилмоқда. Президент фармонига кўра, 2026-йилда қўшимча 20 млрд сўм ажратилади, 2027-йилдан эса ҳар йили 70 млрд сўм йўналтирилиши маълум қилинган.

Маблағлар Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси орқали тақсимланади. Шунингдек, олийгоҳлар молиявий рағбатлантириш тизими жорий этилиб, миллий рейтинг натижаларига кўра уларнинг фаолияти баҳоланади.

Янги тизимда талабалар сони, илмий фаолият, рақамлаштириш даражаси ва битирувчилар бандлиги асосий мезонлар сифатида белгиланади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: