Отасини дафн маросимида иштирок этаётган 1,5 ёшли қизча ҳам Исроил ҳужуми натижасида ўлдирилди!
Ливан жанубидаги аҳоли пунктларига Исроил мудофаа кучлари томонидан берилган навбатдаги ҳаво зарбалари натижасида тинч аҳоли орасида қурбонлар қайд этилди. Ушбу ҳужум оқибатида 1,5 ёшли қизча ва унинг бир нечта яқин қариндошлари ҳаётдан кўз юмган.
Ҳодисанинг алоҳида фожиавий жиҳати шундаки, зарба берилган вақтда қурбонлар яқинда вафот этган оила бошини (қизчанинг отасини) сўнгги йўлга кузатиш – дафн маросимида иштирок этаётган бўлган. Мотам маросими ўтказилаётган ҳудудга келиб тушган снарядлар нафақат инсоний йўқотишларга, балки яшаш жойларининг жиддий вайрон бўлишига ҳам сабаб бўлди.
Ливан томони ушбу воқеани тинч аҳолига нисбатан қилинган навбатдаги тажовуз ва халқаро гуманитар ҳуқуқ нормаларининг қўпол равишда бузилиши сифатида баҳоламоқда. Маҳаллий ҳукумат ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари уруш олиб борилаётган ҳудудларда аёллар ва ёш болалар хавфсизлигини таъминлаш бўйича жаҳон ҳамжамиятини кескин чоралар кўришга чақирмоқда.
