Идорага кўра, ҳажни фақат Дин ишлари бўйича қўмита ва Мусулмонлар идораси расмий ташкил қилади. Норасмий таклифлар орқали борганлар Мино, Арафот ва Муздалифада ибодат қила олмайди. Бундай ҳолатлар қонунбузарлик ҳисобланиб, жарима ёки депортацияга олиб келиши мумкин.