Туркияда “Бухоро” номли масжид барпо этилди

Туркияда “Бухоро” номли масжид барпо этилди

Туркиянинг Хатай вилоятида Ўзбекистоннинг бевосита кўмаги ва кўмагида барпо этилган янги «Бухоро» масжиди фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Мазкур лойиҳа икки қардош давлат ўртасидаги маданий-маърифий алоқалар ва ўзаро бирдамликнинг навбатдаги намунаси бўлди. Янги масжид бир вақтнинг ўзида 500 нафар намозхонни сиғдириш имкониятига эга. Иншоот нафақат диний мажмуа, балки икки халқ ўртасидаги тарихий ришталарнинг рамзи сифатида ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: