ТУРКИЯДАГИ ЎЗБЕК КЕЛИНЛАРИ: ТАХТДАН БАХТ ҚИДИРИБ, ШАРМАНДАЛИККА ЮЗ ТУТГАНЛАР!
Нафс ва хиёнат гирдоби: Турк фуқаросига турмушга чиқиб, унинг ўз уйида амакиваччаси билан дон олишган ўзбекистонлик аёлнинг кирдикорлари фош бўлди. Энди у нафақат оиласини, балки миллат юзини ҳам қора қилди!
Туркиянинг Сакаря вилояти, Оқёз тумани… Бу ерда юз берган воқеа нафақат икки инсоннинг ажрими, балки чет элга «бахт излаб» кетаётган баъзи аёлларнинг асл қиёфасини очиб ташлади.
🔞 ХИЁНАТНИНГ ЭНГ ПАСТ НУҚТАСИ: АМАКИВАЧЧА БИЛАН ДОН ОЛИШИШ!
Туркия фуқароси М.У. ўз уйига ўзбек қизи Г.К.ни келин қилиб туширганда, уни бошига кўтаришни ният қилганди. Аммо 4 йиллик турмуш давомида кутилмаган даҳшат юз берди. Аёл эрининг ишдалигидан фойдаланиб, унинг ўз амакиваччаси (амакисининг ўғли) билан дон олиша бошлади.
Энг ачинарлиси, хиёнат бегона ерда эмас, эрнинг маҳрами бўлган ўз уйида содир этилган! Бу нафақат оилавий хиёнат, балки ўзбекона ибо ва турк оилавий қадриятларига отилган заҳарли ўқдир.
⚖️ СУД ҲУКМИ: ШАРМАНДАЛИКНИНГ НАРХИ 170 МИНГ ЛИРА!
Хиёнат фош бўлгач, Г.К. жавобгарликдан қочиш учун Ўзбекистонга «жуфтакни ростлади». Аммо адолат узун қўллари билан уни топди. Сакаря суди воқеа тафсилотларини ўрганиб, кескин ҳукм чиқарди:
-
50 минг лира — моддий зарар;
-
120 минг лира — маънавий зарба учун. Жами 170 минг лира (қарийб 3800 АҚШ доллари) товон пули! Бу пуллар сотилган номус ва топталган ишончнинг баҳоси бўлиб қолди.
📉 РЕЙТИНГДАГИ «МАШЪУМ» ИККИНЧИ ЎРИН
Рақамлар шунчаки статистика эмас, бу — фожиа! Сўнгги 10 йилда Туркияда чет эллик келинлар сони 68 фоизга ошган. 2025 йилги маълумотларга кўра:
-
Суриялик келинлар — 13,8%
-
Ўзбекистонлик келинлар — 13,7%
-
Марокашлик келинлар — 9,6%
Биз суриялик қочқинлар билан деярли бир қаторга тушиб қолдик! Бир пайтлар Туркияда «келин» деганда рус ёки украин қизлари тушуниларди, бугун эса «ўзбек келини» деган тушунча рейтингда юқорига чиқмоқда. Лекин қандай нарх эвазига? Мана шундай хиёнатлар ва маҳкама можаролари эвазигами?
🔥 ХУЛОСА: НОМУС ЧЕГАРА БИЛМАЙДИ!
Чет элга кетаётган, турк акаларимизга турмушга чиқаётган аёллар унутмасин: сиз фақат ўзингиз учун эмас, бутун бир миллат номидан у ердасиз. Биргина аёлнинг нопок ҳаракати минглаб ҳалол ўзбек аёлларининг номига қора доғ бўлиб тушмоқда.
Эй, бахтини пулга, ҳавасини хиёнатга алмашганлар! Туркиянинг Сакарясидаги бу воқеа ҳамма учун дарс бўлсин. Пул учун қурилган оила — кун келиб нафрат билан тугайди, хиёнат эса барибир фош бўлади. 170 минг лирани тўларсиз, лекин миллатнинг юзидаги қора доғни қандай ювасиз?
