Кот-д’Ивуарда парранда гриппи авж олди – Reuters
Кот-д’Ивуар шарқидаги Кун-Фао туманида жойлашган паррандачилик фермасида юқори патогенли H5N1 (парранда гриппи) вируси тарқалгани қайд этилди. Бу ҳақда Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини сақлаш ташкилоти ивуар ҳукумати ҳисоботига таяниб хабар бермоқда.
Гана билан чегара яқинидаги ушбу ҳудудда вирус сабабли 95 000 га яқин паррандалар нобуд бўлган. Сўнгги йилларда бутун дунё бўйлаб парранда подаларига жиддий зарар етказган ушбу вирус мамлакат соҳа мутахассисларини ташвишга соляпти.
