Нью-Йорк Самарқанд томонидан тўла ишғол қилинди!.. (Видео)
Энди улар Самарқандда нима ишлар қилишган бўлишса, АҚШнинг Нью-Йоркида ҳам шу амалини қилишмоқда. Қани, уларнинг йўлларини биров кесиб чиқсин-чи, нима куйга солишса экан?! Ана кўриб қўйинг, ўзича «такой» бўлган машиналар ҳам битта «Жигули»дан ўтолмай хор бўлиб турибди. Хор бўлади-да, ўтолмайди-да, ахир олдинда «30»! Бу унча-мунча дегани эмас!..
Самарқандликлар нафақат Самарқанддаги тўйларда долларни баркаш қилишади, балки мана шу ердан битта «Жигули»ни номери билан бирга самолётга ортишиб, Нью-Йоркка олиб боришиб, «кўча» амалларини ҳам қилишади. Чунки улар зўр-да! Чунки улар самарқандлик-да. Чунки улар Нью-Йоркни қўлга олиб қўйишган-да!..
