АҚШнинг Айова университети яқинида отишма юз берди
АҚШнинг Айова университети яқинида отишма юз берди, бир неча киши яраланди. Бу ҳақда NBC News хабар берди.
Хабар берилишича, ҳодиса оммавий муштлашувдан сўнг содир бўлган. Полиция маълумотларига кўра, университет кампуси яқинида ўт очилган, жабрланганлар шифохоналарга етказилган.
Айова университети раҳбарияти камида уч нафар талаба яраланганини тасдиқлади. Гумондорлар қўлга олинмаган, тергов давом этмоқда.
