Эрон билан сулҳ тақдири Трамп қўлида — АҚШ вакили

Эрон билан сулҳ тақдири Трамп қўлида — АҚШ вакили

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан можарода 22 апрелда тугайдиган сулҳ келишувини узайтириши мумкин.

Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Майк Уолтс маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда ушбу вариант кўриб чиқилмоқда ва барча имкониятлар очиқ қолмоқда.

Дипломат таъкидлашича, якуний қарорни шахсан Трамп қабул қилади.

Шу сабабли, сулҳнинг давом этиши ёки тугаши АҚШ президентининг позициясига боғлиқ бўлади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: