«Бахт» тўйхонасида «Шайтон» дрифти!..
Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган мана бу сурат ва видеога эътибор қаратинг. Унда бир гуруҳ ёшлар Тошкент шаҳридаги “Зилол бахт” тўйхонаси олдида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, “дрифинг” уюштиришган. Ҳа, худди шундай, иккинчи бир суратда эса “01 666 VOR” давлат рақам белгисини қўлида ушлаб турган йигитни кўришингиз мумкин. Ушбу рақамнинг «шайтон» билан боғлиқ бўлган рамзи, унинг ҳаракатларига қанчалик мос келишини ўзингиз хулоса қилинг…
Бу эса “01 666 VOR” рақамини ушлаб турган ўша безори. Бу сафар у “саҳнада” эмас, балки ЙПХ ходимлари қаршисида, ўз “маҳорати”нинг мевасини тортмоқда. Рақамдаги учта олти, яъни «шайтон» белгиси, унинг ҳаракатларига янада қўрқинчли маъно бағишлайди. Безорилик эса жиноятдир, безорилик эса жазосиз қолмайди.
