Олимлар сирли равишда ўлиб қолишаяпди!..
Конгрессменлар Жеймс Комер ва Эрик Берлинсон Энергетика вазирлиги, Пентагон, ФБР ва НАСАга мурожаат қилиб, махфий дастурлар билан алоқадор бўлган олимларнинг сирли ўлимлари ва ғойиб бўлиши ҳақидаги маълумотларни тақдим этишни сўрадилар.
«Назорат ва ҳукумат ислоҳотлари қўмитаси нозик илмий маълумотларга кириш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг ғойиб бўлиши ва ўлими ҳақидаги очиқ манбалардаги тасдиқланмаган сўнгги хабарларни ўрганмоқда. <…> Биз ҳар қандай маълумот бўйича брифинг ўтказилишини сўраймиз», — дейилади ҳужжатда.
Қонун чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, бундай ҳодисалар миллий хавфсизликка, шунингдек, махфий маълумотлар билан ишловчи идора ва муассасалар ходимларига жиддий хавф туғдириши мумкин. Конгрессменлар бу каби ходимларнинг хавфсизлиги қандай ташкил этилганига ойдинлик киритишни сўрашди.
Маълумотлар:
Бу мурожаат НАСА билан боғлиқ тўққиз нафар америкалик олимнинг кутилмаганда ғойиб бўлгани ҳақидаги хабарлардан сўнг юзага келди. Вазият шуни кўрсатмоқдаки, АҚШ Конгресси илмий доиралардаги махфий маълумот ташувчиларнинг хавфсизлиги тизимида жиддий «тешиклар» борлигидан хавотирда.
