Сионистик Исроил, дунёда қотилликни қандай тури бўлса ҳаммасидан фойдаланаяпди!..

Сионистик Исроил, дунёда қотилликни қандай тури бўлса ҳаммасидан фойдаланаяпди!..

10 кунлик «сулҳ» вақтида Сионистик режим 6 нафар ливанликни яралади ва ўнлаб қишлоқларни ҳаёт манбаидан узди.

Исроил армияси Ливан жанубида «буфер зона» яратиш баҳонасида ўз йўлида учраган барча нарсани — тирик жон борки, ҳаммасини маҳв этмоқда. ЦАХАЛ авиацияси ва қуруқликдаги қўшинлари аҳоли пунктларини бирин-кетин ер билан яксон қилмоқда. Энг даҳшатлиси, бу ваҳшийликлар Исроил ва Ливан ўртасида расман «ўт очишни тўхтатиш» келишуви амал қилаётган бир пайтда содир бўлмоқда!

«Al Mayadeen» телеканали мухбири Аббас Саббағ воқеа жойидан даҳшатли тафсилотларни очиқлади:

⚡️ ЭНEРГEТИК ГEНОЦИД: ЗУЛМАТГА МАҲКУМ ЭТИЛГАНЛАР

Исроилнинг оммавий зарбаларида асосий нишон — оддий халқ яшаши учун зарур бўлган энергия объектлари бўлмоқда. Бинт-Жбайл туманидаги Султания қишлоғида жойлашган электр станцияси мақсадли равишда вайрон қилинди.

  • Натижа: Бу станциядан қувват олувчи 20 дан ортиқ қишлоқ ва юзлаб хонадонлар чироқсиз қолди.

  • Миқёс: Бутун бир туман — 58 минг нафар аҳоли тирикчилик воситаларидан маҳрум этилиб, ўлим ва зулумат қаърига ташланди. Улар учун ҳаёт тўхтади, ҳудуд яшаш учун мутлақо яроқсиз ҳолга келтирилди.

💀 ҒАЗО СЦEНАРИЙСИ ЛИВАНДА: «ЁҚИБ ЮБОРИЛГАН ЕР»

Исроилнинг тактикаси тубдан ўзгарди. Энди улар шунчаки жанг қилмаяпти, балки Ливан жанубини худди Ғазо секторидаги Рафаҳ каби харобазорга айлантирмоқда.

«Бу шунчаки уруш эмас, бу — ‘ёқиб юборилган ер’ тактикасидир. Улар уйларни, электр тармоқларини, сув қувурларини, телефон линияларини, ҳатто болаларимиз ўқиши керак бўлган мактабларни ҳам режали равишда йўқ қилмоқда», — дейди Аббас Саббағ.

🩸 СУЛҲ — ИСРОИЛ УЧУН ЯНГИ ҚИРҒИН ИМКОНИЯТИ

Дунё ҳамжамияти «сулҳ» ҳақида гапираётган бир пайтда, Исроил армияси бу вақтдан фойдаланиб, тинч аҳолининг инфратузилмасини методик тарзда илдизи билан суғуриб олмоқда. Одамларни ўз ерларидан қувиб чиқариш ва уларни қайтадиган уйисиз қолдириш — Сионистик режимнинг асл мақсадига айланди.


Хулоса: Ливан жануби бугун инсоният виждони синалаётган нуқтага айланди. Исроилнинг бу ваҳшийлиги нафақат халқаро ҳуқуқни, балки барча инсоний қадриятларни оёғости қилишдир.

Дўстларингизга ҳам юборинг: