Солиқ тўлаш — ҳар кимнинг бурчи

Солиқ тўлаш — ҳар кимнинг бурчи

Маданият вазири Озодбек Назарбеков санъаткорларнинг солиққа муносабати бўйича билдирилаётган фикрлар атрофидаги баҳсларга изоҳ берди.

 

Унинг айтишича, солиқ тизими бўйича муҳокамалар нотўғри талқин қилиниб, айрим санъаткорлар бу борада етарли билимга эга эмаслигини намоён қилган.

 

Вазирнинг таъкидлашича, солиқ тўлаш ҳар бир фуқаронинг мажбурияти бўлиб, бу масалада “тўламайман” деган ёндашув бўлмаслиги керак.

Унинг фикрича, солиқ тўлашдан бош тортиш эмас, балки унинг миқдори ва тартиби ҳақида муҳокама бўлиши мумкин.

 

Шунингдек, Назарбеков барча соҳа вакиллари, жумладан санъаткорлар ҳам амалдаги қонунчилик асосида солиқ тўлаётганини қайд этган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: