Янги давр, янги синовлар! «Том ва Жерри” яна катта экранларга қайтмоқда!

Янги давр, янги синовлар! «Том ва Жерри” яна катта экранларга қайтмоқда!

Барчага яхши таниш бўлган машҳур қаҳрамонлар — «Том ва Жерри” яна катта экранларга қайтмоқда. Бу сафар мухлислар уларнинг янги ва кутилмаган саргузаштларига гувоҳ бўлишади.

 

“Том ва Жерри: Тақиқланган компас” номли янги анимацион фильм воқеалари музейда бошланади. Том ва Жерри тасодифан сеҳрли компасни ишга тушириб юборади ва натижада бошқа даврга тушиб қолишади.

 

Шу тариқа улар одатдаги қувлашмачоқдан чиқиб, бутунлай янги вазиятга дуч келишади. Уларнинг бошидан қандай воқеалар ўтиши эса томошабинлар учун қизиқарли сюжетни ваъда қилади.

Мультфильм премьераси АҚШда 9 сентябрь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: