АҚШ «яхши» ва «ёмон» НАТО мамлакатлари рўйхатини тузди – Politico
Оқ уй иттифоқчиларнинг ҳиссасини ва Вашингтоннинг сиёсатини, жумладан, Эронга нисбатан қўллаб-қувватлашини баҳолади. Нашрнинг ёзишича, Трамп маъмурияти АҚШни қўллаб-қувватламаган мамлакатларга босим ўтказиш чораларини кўриб чиқмоқда. Вариантлар орасида Европада Америка қўшинларини қайта тақсимлаш ҳам бор.
Мудофаа харажатларини фаол равишда ошираётган Полша ва Руминия бундай сиёсатдан фойда кўриши мумкинлиги таъкидланмоқда.
