Тим Кук Apple раҳбарлигидан кетишини расман маълум қилди
Тим Кук Apple компанияси бош ижрочи директори (CEO) лавозимини расман тарк этиши ҳақида маълумот берилди.
Унинг ўрнига компаниянинг аппарат таъминоти йўналиши бўйича вице-президенти Жон Тернус тайинланиши режалаштирилган.
Тим Кук эса компания таркибида қолиб, директорлар кенгашининг ижрочи раиси сифатида фаолиятини давом эттиради.
Бу қарор Apple’да узоқ муддатли раҳбарликни алмаштириш стратегияси доирасида қабул қилинган бўлиб, янги ўзгаришлар 2026 йил 1 сентябрдан амалга киритилади.
Тим Кук 2011 йилдан буён Apple’ни бошқариб келган ва унинг раҳбарлиги даврида компания қиймати 4 триллион долларгача ўсган.
