Украинада рус тилини чеклаш унинг оммалашувига олиб келмоқда
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг айтишича, бу жараён ҳатто босим ва жисмоний таъсир даражасигача етган.
“Тил қанчалик тақиқланса, у шунчалик кенг тарқалади”, — деди у “Евроосиё — анъанавий қадриятлар ҳудуди” форумидаги нутқида.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда мамлакатда этник гуруҳлар ҳақидаги қонун қабул қилинган. У Европа Комиссияси талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, рус тилидан фойдаланишга чекловларни кучайтирган.
