Холанд: «Биз ютдик. Қолган ҳаммаси бир тийин!..»
«Бёрнли» дарвозасига ғалаба тўпини киритган Эрлинг Холанд Sky Sports эфирида турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олгани ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди. Ҳисоб кичик бўлишига қарамай, норвегиялик ҳужумчи чемпионлик пойгасида қўлга киритилган очколарнинг муҳимлигини таъкидлади.
— Бизда кўплаб вазиятлар бўлди, аммо ғалаба қозонганимиздан шунчаки хурсандман. Энг муҳими шу. Бошқа ҳеч нарса аҳамиятга эга эмас — биз шунчаки ҳар бир ўйинда ютишга ҳаракат қиляпмиз.
Энди бор эътиборимизни шанба кунги баҳсга қаратамиз. Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз, яна ғалаба қозонишга интиламиз, кейин эса бизни Премьер-лигада «Эвертон»га қарши ўйин кутмоқда.
1:0 ҳисоби — бу ажойиб, мен жуда бахтлиман. Нима учун мендан натижа ҳақида сўрашда давом этаётганингизни тушунмаяпман. Биз ғалаба қозондик, уч очко олдик ва ҳозир лигада пешқадамлик қиляпмиз, — деди Холанд.
